Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
V Халқаро Тошкент марафони ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади
Марафоннинг югуриш трассаси AIMC Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ анжуманлар залида, 12 март куни баҳор айёми Наврўзни нишонлаш муносабати билан V Халқаро Тошкент марафони ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасини ўтказишга бағишланган пресс-анжуман бўлиб ўтди.
Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасиОлий таълим, илм-фан ва инновациялар вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси вакиллари иштирок этди.
Пресс-анжуманда таъкидланишича, V Халқаро Тошкент марафонида 5500 та иштирокчи қатнашиб, улар тўртта масофанинг бирида ўз кучларини синаб кўриши мумкин бўлади — 42 км 195 м, 21 км 97,5 м, 10 км ва 3 км. Марафон Wорлд Атҳлетиcс мусобақалар календарига киритилган ва WA қатъий регламентига мувофиқ ҳолда ўтказилади.
Марафоннинг югуриш трассаси AIMC Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси томонидан сертификатланган. Бунга Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси билан биргаликда амалга оширган фаол ишлари натижасида эришилди.
International Tashkent Marathon ҳудуддаги энг аҳамиятли халқаро спорт мусобақаларидан бири ҳисобланиб, профессионал спортчиларга, нормативларни бажарган тақдирда, 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш имкониятини беради.
Бугунги кунда 22 та хорижий давлатдан спортчилар ва югуриш ҳаваскорлари марафонда иштирок этиш учун аризаларини топширди. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, eco-friendly тамойилларини қўллаб-қувватлаш ушбу кенг кўламли тадбирга тайёргарлик кўришнинг асосий қисмларидан бирига айланди.
Шундай қилиб, масалан, иштирокчиларнинг кийими юқори сифатли иккиламчи хомашё асосида ишлаб чиқилган, «Ўзавтосаноат» АЖ эса шаҳар муҳитига қўшимча оғирлик тушишини қисқартитиш ғоясини қўллаб-қувватлади ва ташкилий қўмитага БЙД тест электромобиллари тақдим этилди.
Анжуман давомида шунингдек мамлакатнинг 14 та шаҳрида Янги Нафас бир вақтда оммавий югуриш мусобақасини ўтказилиши муҳокама қилинди.
Марафон доирасида Андижон, Наманган, Фарғона, Чирчиқ, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Урганч, Нукус, Тошкент, Қоровулбозор ва Ғузорнинг марказий кўчалари бўйлаб 3 км масофага оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Бугунги кунда оммавий югуриш мусобақасида иштирок этиш учун 75 мингдан ортиқ аризалар топширилди. Олий таълим, илм-фан ва инновациялар вазирлигининг вакиллари таъкидлаганидек, бу йили мамлакатнинг 57 та олий таълим вазирлигидан 25 мингдан ортиқ талабалар иштирок этиши мумкин.
11 март куни, V Халқаро Тошкент марафони арафасида, “Пахтакор” стадионида Kids Run болалар оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда фаол турмуш тарзини қўллаб-қувватлайдиган иккита авлод бирлашади.
Енгил атлетика федерацияси раисининг ўринбосари Андрей Абдувалиев журналистларга Ўзбекистондаги илк югурувчилар учун ЮГУР мобил иловаси ҳақида гапириб берди.
Ушбу илова миллий маълумотлар базасини ташкил қилиб, бу ерда ҳар бир рўйхатдан ўтган иштирокчи шахсий кабинетда ўзининг югуриш ва юриш бўйича жисмоний фаоллиги ҳақида шахсий маълумотларини сақлаши мумкин бўлади. Иловада спорт натижалари асосида рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг умумий рейтинги жорий этилади.
Шунингдек, югуриш ҳаваскорлари илова воситасида йирик спорт мусобақаларида рўйхатдан ўтиш ва транспондер тизимидан фойдаланган ҳолда, оммавий югуриш мусобақасининг натижаларини оператив равишда шахсий кабинетда кўриш имкониятига эга бўлади.
“Аҳоли орасида оммавий спортни оммалаштириш мақсадида 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб оммавий югуриш мусобақалари ташкил этилмоқда.
Биз мингта иштирокчидан бошлаган эдик ва 2022 йилга юз мингта югурувчилар сонига эришдик. Ушбу натижани мустаҳкамлаш учун, барча фойдаланиши мумкин бўлган ЮГУР замонавий мобил иловасини жорий этиш қарор қилинди.
ЮГУР иловаси ҳудудларда югурувчилар жамиятини шакллантириш учун яхши платформа бўлиб хизмат қилади, югуриш ҳаваскорларига ўз натижаларини профессионал равишда кузатиб бориш ва кўрсаткичларини яхшилаш, кросс билан шуғулланишни энди бошлаганлар учун спортга бўлган қизиқишни йўқотмаслик имкониятини беради”, - деб таъкидлади Андрей Абдувалиев.
Енгил атлетика федерациясининг
Матбуот хизмати



