Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Эмина Караманованинг ҳибсга олиниши юзасидан расмий маълумот берилди
Тошкент вилояти ИИББ Эмина Караманованинг ҳибсга олиниши, унинг блогерлик фаолиятига боғлиқ эмаслигини маълум қилди.
Тошкент вилояти ИИББ блогер Эмине-Лемара Мирзааҳмедовани ҳибсга олиниши юзасидан расмий маълумотни эълон қилди.
Маълум қилиншича, 47 ёшли Лемара Мирзаахмедовага тегишли “TEX KREDO” МЧЖга, Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган, хотира майдончасини замонавий шаҳарсозлик талаблари даражасида таъмирлаш учун, шартнома асосида, маҳаллий бюджет ҳисобидан, 329 млн. 300 минг сўм миқдордаги пул маблағлари ажратиб берилган.
Кейинчалик, мазкур шартнома ижроси юзасидан ўтказилган аудиторлик текширувида эса, пудратчи МЧЖ раҳбари, 47 ёшли Лемара Мирзаахмедова (ижтимоий тармоқларда Эмина Караманова тахаллуси билан танилган) ва бошқалар томонидан, аслида бажарилмаган 227 млн 135 минг сўмлик ишларни қўшиб ёзиш орқали, расман бажарилган ишлар ҳисобига киритиб, кўп миқдорда бюджет маблағларини талон тарож қилганликлари аниқланган.
Бошқа бир ҳолатда ҳам, ушбу МЧЖ мансабдорлари томонидан, халқ таълими бўлими тасарруфидаги, 7-сонли мактабнинг қўшимча хўжалик биносини қуриб бериш учун, шартнома асосида 157 млн сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали, ҳақиқатда бажарилмаган ишлар учун яна 13 млн 441 минг сўм пуллар талон тарож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), учинчи қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш), 2 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда, пудратчи “TEX KREDO” МЖЧ раҳбари Лемара Мирзаахмедова ҳимоячи билан таъминланган холда, жиноят ишига жалб этилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шуни алоҳида қайт этиш жоизки, мазкур жараёнлар фуқаро Мирзаахмедованинг ОАВдаги блогерлик фаолиятига алоқадор эмас”, — дейилади хабарда.