Сўнгги янгиликлар
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Диний нашида учун 5 йилга қамалган Сардорбек Раҳмонқулов озодликка чиқарилди
Суд Сардор Рахмонқуловнинг ўз қилмишига иқрор ва пушаймонлиги, унга нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги кафолат хатларини инобатга олган.

Диний нашидани дўстига жўнатгани учун 5 йилга “кесилган” Сардорбек Раҳмонқулов озод этилди.
Хабарингиз бор, Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2023 йил 30 январдаги ҳукми билан С. Раҳмонқулов Жиноят кодексининг 244-1 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бугун, 2 март куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида судланувчи С. Раҳмонқуловнинг ҳимоячиси томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида ушбу жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилди.
Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 мартдаги ажримига мувофиқ биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, С. Раҳмонқуловга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси Жиноят кодексининг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилган ҳолда шартлига ўзгартирилиб, 2 йил синов муддати белгиланди ва у суд залида қамоқдан озод қилинди.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида С. Раҳмонқуловнинг 7 ой 9 кун қамоқда сақланганлиги инобатга олиниб, асосий жазодан чегириб ташланди.
“Албатта, судьялар мустақил, улар фақатгина қонунга бўйсунадилар. Шу маънода жамоатчиликнинг кенг муҳокамаси эмас, балки амалдаги қонунчилигимизда назарда тутилган адолат ва шахсни ахлоқан қайта тарбиялаш сингари тамойилларга асосланган ҳолда суд шундай тўхтамга келганини таъкидлаш жоиз.
Суд жиноят ишини атрофлича ўрганар экан, С. Рахмонқуловнинг ўз қилмишига иқрор ва пушаймонлиги, унга нисбатан енгиллик бериш ҳақидаги кафолат хатларини инобатга олган ҳолда ҳамда инсонпарварлик ва одиллик тамойилларига асосланиб қарор чиқарди”, — дейилади хабарда.



