Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Ажал чангалидан омон чиққанлар ёҳуд Туркиядаги ўзбекларнинг аҳволи қандай?
Туркиядаги даҳшатли зилзилар қурбонлар сони 45 мингдан ошди, жабрланганлар сони эса 122 минг кишига етган.
Effect.uz’нинг Туркиядаги мухбири Фаррух Аброркулов зилзиладан жабр кўрган, Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғига борди.
Овакент ёки маҳаллий тил билан айтганда “ўзбеклар қишлоғи”да 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар ва 5 мингдан зиёд бошқа мамлакатлар аҳолиси истиқомат қилади. Ўзбеклар бу ерга асосан Сурхондарё, Бухоро ҳамда Самарқанд вилоятларидан кўчиб келишган.
Афсуски, бошқа ҳудудлар каби, ушбу қишлоқ аҳолиси ҳам табиий офатдан зарар кўрди (83 киши вафот этди), кўплаб одамлар жабрланди, аҳолининг 99 фоизи кўчада қолган...
6 февраль куни бўлиб ўтган 7,4 балли зилзиладан сўнг, қишлоқда вақти-вақти билан ер силкиниши бўлиб турибди. Хусусан мухбиримиз ҳам кетма-кет зилзиларга гувоҳ бўлган.
Қишлоқнинг дардига дармон бўлиш мақсадида, Ўзбекистондан, Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консулхонаси, бир нечта халқаро ташкилотлар ва блогерлар томонидан зарурий буюмлар билан таъминланди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тиббий гуруҳ отряди ва Истанбулдан келган психологлар томонидан жабрланганларга зарурий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Аммо уларнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда...
Овакент қишлоғи раиси Effect.uz’га берган интервьюсида ўзбекистонликлардан миннатдор эканлигини маълум қилди.
“Зилзила бўлгандан кейин бизга кўмак берганларга миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонлик жигарларимиздан Аллоҳ рози бўлсин, уларнинг байроғи доимо баланд бўлсин.
Бизга кўмак бериш мақсадида қутқарувчилар ва тиббиёт ходимларини жўнатган Мирзиёевга раҳмат. Бизга охиригача ёрдам берган қутқарувчи ва тиббиёт ходимларининг эса ота-онасига раҳмат”, — дейди қишлоқ раиси.



