Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Грецияда поездларнинг тўқнашуви оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
Йўл-транспорт ҳодисаси жойида 150 нафар ўт ўчирувчи, 40 нафар тез тиббий ёрдам машинаси ва 32 нафар полиция ходими жалб этилган.
Грециянинг Лариса шаҳри яқинида йўловчи поезди билан юк поездининг тўқнашуви қурбонлари сони 26 нафарга етди, 85 киши жароҳат олди. Бу ҳақда чоршанба куни ERT News телеканалининг эфирида ёнғин хавфсизлиги хизмати расмий вакили Василис Ватракояннис маълум қилди.
“Тасдиқланган маълумотларга кўра, айни дамда вайроналар остидан 26 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади топилган. Камида 85 киши жароҳатланган, улар шифохоналарга етказилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси жойида 150 нафар ўт ўчирувчи, 40 нафар тез тиббий ёрдам машинаси ва 15 та патруль машинасида 32 нафар полиция ходими жалб этилган. Кран ўрнатилган автомобиллар ҳам майдаланган вагонларни демонтаж қилишда ёрдам бермоқда”, - деди Ватракояннис.
Тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган 270 нафар йўловчи фожиа жойидан эвакуация қилинди ва автобусда Салоники шаҳрига жўнатилди.
Телеканалга интервью берган айрим гувоҳларнинг айтишича, поездлар тўқнашуви таъсири жуда кучли бўлган.
“Атрофдаги ҳамма нарса ёнаётган эди, биз цинган деразалар орқали чиқдик. Биз жарликка тушдик, атрофдаги ҳамма нарса тутун ичида эди, қаэрга боришимиз кераклиги аниқ эмас эди”, - дейди тирик қолган йўловчилардан бири.