Сўнгги янгиликлар
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Анталиянинг яширин хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Анқара замонавий меъморий мероси билан ЮНEСКО рўйхатига киритилди
Хитойда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича тажриба ўтказилди
Термизда 100 туп манзарали дарахтлар кесиб ташланган. «Қўпориш операция»си экологлар бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилган бўлиши мумкин
Халқимизда "қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади" деган мақол бор, агарда ушбу воқеа тасдиғини топса, айбдорлар муносиб жазоланиши шарт!

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 100 туп манзарали дарахтлар кесиб ташлангани айтилмоқда. Бу ҳақда Effect.uz’га аноним мурожаатчи маълум қилди.
Тақдим этилган фактларга кўра, Сурхондарё вилояти Термиз давлат университетининг ғарбий дарвозаси (“Халқ банки” АТБ рўпарасидаги кириш дарвоза қисми — таҳр) ҳудудида тахминан 100 туп дарахтлар бўлган.
Бироқ Табиат ресурслари вазирлигининг Сурхондарё вилояти бошқарма бошлиғи Рўзигул Сафарова буйруғи билан экспертиза хулосасиз ва рухсатнома олинмасдан, тунги вақтда яширинча кесиб ташланган. Ушбу ҳолат айнан мораторий эълон қилиниб, кўчат экиш вақтларида, яъни 2022 йилда амалга оширилган.
(Фото. Google maps орқали олинган сурат)
Гувоҳларнинг айтишига қараганда, дарахтларни “қўпориш операцияси”да Табиат ресурслари вазирлигининг Сурхондарё вилояти бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари Баҳром Соатмуродов ҳамда Ҳусниддин Араловлар иштирок этган.
(Фото. Қурилиш бўлмасидан олдинги сурат)
(Фото. Қурилиш бўлмасидан олдинги сурат)
(Фото. Қурилиш жараёнидан олинган сурат)
(Фото. Қурилиш жараёнидан олинган сурат)
(Фото. Қурилиш жараёнидан олинган сурат)
(Фото. Қурилиш жараёнидан олинган сурат)
(Фото. Қурилиш жараёнидан олинган сурат)
“Шаҳарда тунги вақтларда дарахт кесиш ҳолатлари кўп учрамоқда, табиатга етказилган зарарлар тўғрисидаги маълумотларни Табиат ресурслар вазири Азиз Абдуҳакимовга етказинглар”, — дейди мурожаатчи.
Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 20 февраль куни Сурхондарё вилоятининг икки тумани — Термиз ва Бандихонда дарахтлар “қатл” этилди.
Хусусан, Термиз туманида Ободонлаштириш бошқармаси истироҳат боғидаги 1 туп дарахтни кесиб, ўсимлик дунёсига қарийб 5 млн сўм зарар етгазгани учун бошқарма бош муҳандиси 3 млн сўм жаримага тортилган бўлса, яна бир фуқаро саксовул кесиб, ўсимлик дунёсига 3,1 млн сўм зарар етказган.
Тан олиш керак, охирги вақтларда пудратчилар томонидан табиатга жуда кўп миқдорда зарар етказилмоқда, уларнинг қўлга тушгани жазоланяпти, қолгани эса ими-жимида бости-бости бўлиб кетяпти.
Умид қиламизки, мурожаатчимиз томонидан тақдим этилган фактларни масъуллар тўғри қабул қилиб, мазкур ҳудудда ўрганиш ишлари олиб боришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Зеро бизнинг мақсадимиз бировнинг юзига “лой чаплаш” эмас, балки муаммоларни борича ёритиш.



