Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Унга жиддий огоҳлантириш берилди» — Каниза лицензиясидан маҳрум этилди
Маданият ва туризм вазири ўринбосари Каниза Аҳмедовага қўлланаётган чоралардан бошқа санъаткорлар ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариб олиши лозимлигини маълум қилди.
Хонанда Каниза ижтимоий тармоқлардаги ахлоқсиз видеолари учун лицензиясидан бир ойга маҳрум бўлди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов “Дарё” мухбири билан суҳбатда маълум қилди.
“Кенгаш аъзолари бир овоздан Каниза Аҳмедовани лицензиядан маҳрум қилиш қарорини маъқуллашди. Унга жиддий огоҳлантириш берилди.
Агар бир ой давомида тартибга тушса, лицензия учун қайта ариза ташлаши мумкин. Очиғини айтаман, бу қиз нега бундай қилганига ҳайронман.
Бундай нарсалар унга нимага керак? Ақли расо, ўзига яраша онги бор, олий маълумотли инсон. Бир ой ичида хатоларни тўғриласа, тўғрилади — бўлмаса, янада жиддий чора кўрилади.
Каниза Аҳмедовага қўлланаётган чоралардан бошқа санъаткорлар ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариб олса, яхши бўларди, — дейди вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов.
Қайд этиш керак, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида Канизанинг тўй маросимида кийган кийими ва рақси кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Шундан сўнг, хонанданинг ўзи, тармоқ фойдаланувчиларига жавобан видеомурожаат эълон қилди.

“Кечадан буён менинг иштоним муҳокама бўлаётган экан. Мен тушунмадим. Мен ўзи салбий, айниқса, саводсизлар ёзган изоҳларга аҳамият беришни хоҳламасдим. Ўзбекистонда мени ишонтимни муҳокама қилишдан бошқа мавзу қолмадими?” — деган у.