Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Тарихни «йўқ» қилган шахслар қамалди
Маданий мерос объектларига зарар етказганлар эндиликда ўз қилмишларига жавоб беришларига тўғри келади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ҳамкорлигида муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни муҳофаза қилиш, ушбу масканларда қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйиш мақсадида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, шлакоблок ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари А.У. 2019 йилда ҳокимият тизимидаги мансабдор шахслар билан келишган ҳолда қалбаки ҳужжатлар асосида, Нурафшон шаҳридаги “Улкан Тўйтепа” археология ёдгорлиги ҳудудининг 30 сотих ер майдонини ўз номига расмийлаштириб олган.
2020-2021 йиллар давомида у мазкур ер майдонида шлакоблок ишлаб чиқариши ва бу учун керак бўладиган иншоотларни қуриши оқибатида маданий мерос объектига 306 млн. 720 минг сўм миқдорида зарар етказган. Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Натижада жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг ҳукмига асосан А.У. Жиноят Кодексининг 132 ва 228-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, 2018 йилда Қибрай туманидаги “Қиличли ота” зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 млн. 473 минг сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилган.
Бироқ, МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. бажарилган ишлар бўйича тузилган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 млн. 286 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судининг ҳукмига асосан Н.Ҳ. Жиноят Кодексининг 167 ва 228-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.