Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Тожикистондаги кетма-кет зилзилар кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди.
Тожикистонда бир соат ичида 3 маротаба зилзила содир бўлди, унинг кучи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 23 февраль куни Тошкент вақти билан 05:37 да (23.02.2023 йил, Гринвич бўйича 00:37 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 38,51 градус шимолий кенглик; 72,84 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 147 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 435 км жанубий-шарқда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 4 балл, 227 км.
Андижон вилоятида 4 балл, 256 км.
Наманган вилоятида 4 балл, 294 км.
Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 413 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 435 км.
Жиззах вилоятида 3-4 балл, 467 км.
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 509 км.
Самарқанд вилоятида 3 балл, 523 км.
Қашқадарё вилоятида 3 балл, 614 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 666 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 739 км.
Шунингдек, қўшни давлат дастлабки зилзиладан сўнг, Тошкент вақти билан 5:55 да 4,7 магнитудали, 06:06 да 4,2 балли ер силкинишлари қайд этилган.