Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Ҳайвон ҳам бу ишни қилмайди» — Ҳомиладор аёлини бўғиб ўлдирган эрга ҳукм ўқилди
Марҳума кўзи ёришига уч кун қолганида ўлдирилган.

Кўзи ёришига саноқли кунлар қолган аёлини бўғиб ўлдирган эр 18 йилга қамалди. Бу ҳақда RTV лавҳасида маълум қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 12 октябрь куни оилавий келишмовчиликлар сабаб эр ўзининг ҳомиладор аёлини бўғиб ўлдирган.
Рафиқасининг ўлимига сабабчи бўлган эр воқеани шундай изоҳлади:
“Турмуш ўртоғим мени иш жойимга келиб “сени онанг *****” деб ҳақоратлади. Мен ўзим воқеа қандай бўлганини билмаганман”, — дейди қотиликка қўл урган эр.
Марҳуманинг онасининг айтишича, унинг қизи туғишига уч кун қолганида ўлдирилган:
“Мен ажраш деганман, аммо у “йўқ иккита боламни етим қилмайман” деган”, — деб қизининг сўзларини эслади муштипар она.
Марҳуманинг отаси эса қотиллик тафсилотларини шундай эслади:
“Фарзанд қиз бўлса керак эмас” дейишган, жанжал ҳам айнан шундан келиб чиққан. Бунинг онаси: “Агар қиз туғилса аҳлатхонага ташлаб юбор” деган”. Ҳайвон ҳам бу ишни қилмайди. Шунчалик ҳам ваҳшийлик бўладими?”, — дейди вафот этган аёлнинг отаси.
Якунда судланувчи ЖКнинг 97 моддаси (2 қисми “б”) банди билан назарда тутилган жиноятни содир этилган деб топилиб, 18 йилга озодлик маҳрум этилди.



