Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 37

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 163

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

19:42 / 2023-02-19 1696 0 Мақолалар

«Аёл» лойиҳаси. Ваҳшийлар қўлида жон берган заифалар

Аёлларга бўлаётган тазйиқлар...

Аёлларга бўлаётган зўравонликларга жамият айбдорми?

Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқини ким ҳимоя қилади?

Зўравонлик ва тазйиқ учраганмисиз?

Масъуллар нега ҳамон сукут сақламоқда?

"Биз жамиятнинг ўзгаришига ҳам, ғояларимизнинг қўллаб-қувватланишига ҳам умид қила олмаймиз. Аёллар ва болаларнинг манфаатлари эътибордан четда қолиб, улар вазиятнинг заиф ва ночор қурбони тарзида намоён қилинар экан, ривожланган, маданиятли ва соғлом жамиятни барпо этиш ҳақида орзу қилмасак ҳам бўлади. Ривожланган жамият ривожланган онг ва ўзаро тенгликдан бошланади. Айнан бизнинг авлодимизга узундан узоқ бўлган йўлнинг энг оғир қисмини босиб ўтишга тўғри келмоқда. Барчамизнинг кучларимизни бирлаштириш вақти келди"

Саида Мирзиёева

Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари жуда узоқ тарихга эга. Бундай зўравонлик ҳодисалари ва уларнинг интенсивлиги вақт ўтиши билан ўзгариб борган ҳамда бугунги кунда ҳам жамиятлар орасида фарқланади.

Ушбу ҳолатларга, кўпинча, жамиятда ёки шахслараро муносабатларда аёлларни бўйсундириш механизми сифатида қаралади. Бу каби жиноятлар ҳуқуқбузарлик, устунлик, мисогиния ёки шунга ўхшаш муносабатларда жиноятчининг аёлларга нисбатан зўравон табиатини юзага келтириши мумкин.

21 асрда ижтимоий тармоқлар ривожлангани боис хотин-қизларга нисбатан содир этилаётган тазйиқ ва зўравонликларни яшириш мураккаблашди, муаммолар “сув остидан” кўтарилиб чиқди. Бундай ҳолатлар эса кун сайин ошиб бормоқда. Аслида бу ҳар қандай жамият учун инсон ҳуқуқини поймол қилиш билан боғлиқ жиддий муаммолардан биридир.

Зўравонлик қурбони бугун биз учун бегона, эртага эса ён- атрофимиздаги қариндошимиз, онамиз ёки опа-синглимиз бир кун келиб эса ўзимиз ҳам бўлишимиз мумкин, балки зўравонлик бутун жамиятга ва бизнинг узоқ муддатли келажагимизга ҳам таъсир қилади.

-  БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан ташкилотнинг Аёллар учун Тараққиёт Жамғармаси (UNIFEM) вебсайтида эълон қилинган 2006 йилги ҳисоботида шундай дейди:

“Аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари пандемия даражасидаги муаммодир. Дунё бўйлаб ҳар уч аёлдан камида биттаси ҳаёти давомида калтакланиш, жинсий алоқага мажбурланиш ёки бошқа йўл билан зўравонликка дучор бўлиш ҳолатларидан азият чеккан”.

Ҳозирги кунда кўриниб турибдики, аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқлар ўзбек жамияти учун ҳам жиддий ва асосий муаммолар сирасига айланиб улгурди. Бу тўлқин кучайиб борар экан, тараққиёт ва ижтимоий хавфсизлик йўлидаги энг катта тўсиқлардан бирига айланиб қолиши мумкин.

Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва асраш ҳукуматлар олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳамдир. Лекин ҳар қанча ҳаракат қилиб, ҳар қайси ҳуқуқлари ҳақида бонг урмайлик, бугун уларга бўлаётган зўравонликлар камаймаяпти. Авваллари бу ҳолат фақат оилада кўзга ташланган бўлса, бугун жамоатчилик орасида, иш жойида ҳам жабрланувчи бўлиб қолмоқда.

Аслида аёлларга нисбатан зўравонлик, тазйиқ ва таҳдидлар билан кураш бугун бошлангани йўқ. 1999 йил 25 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни деб эълон қилинган.

Статистик маълумотларга кўра, ҳар куни Европадаги аёлларнинг 12-15 фоизи уйда зўравонликка дучор бўлишади.

Дунё тажрибасида 1996 йилда пайдо бўлган, ҳозирги вақтга қадар 126 та давлатда таъсис этилган ҳимоя ордери 2019 йил 2 сентябрь куни “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун билан биргаликда Ўзбекистонда ҳам жорий қилинди.

Энди Ўзбекистондаги статистикага наъзар ташласак, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг тўққиз ойи давомида 41 596 нафар аёлга ҳимоя ордери берилиб, зўравонлик содир этган шахслар устидан назорат ўрнатилган. Ҳимоя ордери расмийлаштирилган шахсларнинг муаммоларини ҳал этиш натижасида 20 753 та оила яраштирилган, 17 884 та низолар бартараф қилинган. 5 179 та ҳолатда зўравон маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бу — қоғоздаги рақамлар. Аслида эса, зўравонлик ёпиқ эшиклар ортида қолганлари, жамиятда, оилада ноҳақликка учраганлар, инсоний ҳуқуқлари топтала туриб жим турган, юзага чиқмаганлари ва бу сонга қўшилмаганлари қанча?

Интернетни ларзага солаётган воқеаларни кўриб эса, инсон қалби жумбушга келади. 12 ёшли қизалоқ, 3-4 нафар фарзанднинг оналари, оила бекалари, турмуш дея аталмиш останага қадам босиш пайида турган қизларимиз бу рўйхатни давом этказсам асло охирига етиб бўлмайди...

Бу қачонгача давом этади?

Аҳолидан журналистик сўровнома ўтказилганда, хотин-қизлар масалалари билан шуғулланадиган ва юқоридаги ҳолатларга дуч келганда “102” қисқа рақамидан ташқари мурожаат қиладиган бирон бир ташкилотни билмасликларини таъкидлашди. Бундан яққол кўриниб турибдики, “тизим” ишламаяпти, ҳамон сукут сақлашмоқда... Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъуллари ва бошқа масъул ташкилотлар “курсингиздан” туриб қатъийроқ чора кўрарсиз? 

Нафс қулига айланган инсон қиёфасидаги вахшийлар, ўткинчи ҳиссиётга берилиб, хотин қизларимиз ҳаёти ва уларнинг мурғак фарзандлари-ю, оқ қоғозга ёзилган гўзал орзуларига нуқта қўйишди ва ўзларини ҳам жаҳаннам бурчагига отишди. 5 дақиқалик хирс ва жаҳлингизни жиловлай олмаганингиз нималарга олиб келишини балки энди англагандирсиз! Кўзингизни очинг, атрофга боқинг ва хотин-қизларга гўзал муомалада бўлинг, умрингиз жаҳаннамдаги тирқишларда, шифохонада тунни бедор ўтказиш билан эмас, балки бахтли оила, солиҳа рафиқа ва соғлом фарзанд даврасида кечишига тилакдошмиз! 

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, нима эксанг шуни ўрасан! Хонадонингизда яхши муҳит, яратмай туриб, фарзандингиз ва аёлингиздан идеаллик кутманг, ҳар куни тазйиқлар ва зўравонликлар остида қолган аёлингиздан маънавий соғлом ва етук фарзанд, бировнинг фарзандини инсон сифатида кўрмай, қул каби муносабатда бўла туриб, ўзга хонадонда фарзандингиз, яқининггиз, ёки опа-синглингиз “королева” бўлишини умид ҳам қилманг! Қўш уясида кўрганини қилади. Буни унутманг! 

“Аёл” лойиҳамизнинг кейинги сонида эса жамоат фаоллари ва масъулларни лойиҳамизга чорлаб қоламиз! Биз яна мавзуга қайтамиз!

Зўравонлик қурбони бўлган хотин қизларимизга бағишлаймиз!

"Аёл" лойиҳаси ва мақола муаллифи Марям САТТОРОВА

Изоҳлар 0

Фикр билдириш