Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:29 / 2023-02-20 797 0 Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Аҳмад Фарғоний ҳайкали пойига гул қўйди

Шавкат Мирзиёев Миқёси Нил иншоотини кўздан кечирди, унинг тарихи, Аҳмад Фарғоний илм-фанга қўшган ҳиссаси ҳақида олимлар билан суҳбатлашди.

world-news

Президент Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикасига расмий ташрифини Аҳмад Фарғоний мероси зиёратидан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қарийб 1200 йил давомида иншоотдан ўтган асргача узлуксиз фойдаланилган. Бугунги кунда эса у туристик масканга айлантирилган.

2007 йилда Миқёси Нил яқинидаги хиёбонда Аҳмад Фарғонийга ҳайкал ўрнатилган. Президент унинг пойига гулчамбар қўйиб, мутафаккир хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Сўнг Шавкат Мирзиёев Миқёси Нил иншоотини кўздан кечирди, унинг тарихи, Аҳмад Фарғоний илм-фанга қўшган ҳиссаси ҳақида олимлар билан суҳбатлашди. 

Улуғ алломанинг ҳозиргача сақланиб келаётган мероси, умуман, ўзбекларнинг Миср тарихидаги ўрни халқларимиз ўртасидаги азалий дўстликдан далолат бериши таъкидланди.

 

Маълумот ўрнида, Аҳмад Фарғоний — ўз даврининг етук астрономи, математиги ва географи бўлган, Бағдод ва Дамашқда илмий тадқиқотлар ўтказган, 856 йилдан эса Қоҳирада яшаб, умрининг сўнггига қадар Мисрда илм-фан билан шуғулланган.

Олим кўплаб муҳим кашфиётлар қилган. Жумладан, 861 йилда Нил дарёсидаги Равза оролида сув сатҳини ўлчайдиган иншоот барпо эттирган. “Миқёс ан-Нил” номи билан машҳур бу қурилма қишлоқ хўжалиги ва иқлимни баҳолашда жуда муҳим бўлган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш