Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Азиз Абдуҳакимов «The Investor» нашри таҳририят директори билан учрашди

27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов “The Investor” нашрининг таҳририят директори Леандро Словински билан учрашди.
Журнал “Beyond Investments Group” етакчи консалтинг компанияси томонидан 84 минг нусхада чоп этилади. Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, янги туристик объектлар ҳамда уларнинг имкониятлари, ривожланаётган истиқболли йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди. Қайд этиш лозимки, вазирнинг соҳавий бизнес вакилларига яратилган шароитлар ва мавжуд имтиёзлар ҳамда инвесторлар учун қизиқ бўлган бошқа маълумотлари Леандро Словинскида катта қизиқиш уйғотди.
Леандро Словински, ўз ўрнида, Ўзбекистонда турли соҳалар, жумладан, туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатнинг инвесторлар учун жозибали жиҳатлари кўплигини таъкидлади.
У мамлакатни минтақанинг энг жозибадор инвестицион йўналишлардан бирига айлантириш бўйича ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини маълум қилиб, қўлланманинг бир сонини Ўзбекистонга бағишлашга қизиқиш билдирди ва шунга доир таклифларини илгари сурди.
Учрашув якунига кўра, томонлар муайян мавзулар бўйича ўзаро маълумот алмашишга, интервьюлар ташкил қилиш ва Ўзбекистоннинг ижобий имижи йўлида хизмат қилувчи тарғибот кампанияларини ўтказишга келишиб олишди.
Таъкидлаш жоизки, “The Investor” қўлланмаси Греция, Аргентина, БАА, Малайзия ва Уругвай каби қатор давлатларнинг инвестицион жозибадорлик тарғиботига бағишланган.
Маълумот учун, “Beyond Investments Group” томонидан 2007 йилдан буён дунёнинг 48 мамлакатида 165 мингдан иборат инвесторлар тармоғи яратилган.
Қўлланма ўқувчиларининг 76 фоизи юқори лавозимларда фаолият юритувчи шахслар ҳисобланади. Компания йилига 100 дан зиёд шерикчилик тадбирлари ўтказади.
Маълумот учун, "The Investor" – ривожланаётган бозорларда бизнес ва турмуш тарзи (lifestyle), жаҳон бизнес раҳбарларининг фикрлари ҳамда глобал иқтисодиётнинг келажагини шакллантираётган компаниялар, тенденциялар ва жамият ҳақидаги тушунчаларни ўз ичига олувчи кенг қамровли қўлланма.



