Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2023 йил 18 февраль куни соат 19:30 давлат рақам белгиси 10 Қ 948 Я бўлган “Cobalt” русумли автомашинаси;
Давлат рақам белгиси 01 Р 504 VB бўлган “Spark” русумли автомашинаси;
Давлат рақам белгиси 01 Б 984 WB бўлган “Gentra” русумли автомашинаси;
Давлат рақам белгиси 01 C 668 WА бўлган “Matiz” русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада “Cobalt”автомашинасида ёнғин содир бўлган. ФВВ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Cобалт ҳамда Матиз автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.