Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш бўлгани айтилмоқда. ФВБ, ХТБ ва ИИБ жим...
Фарғона шаҳридаги мактаблардан бирида кучли портлаш бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда блогер Олимжон Ҳайдаров хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 6 декабрь Фарғона шаҳар марказида жойлашган “49-мактабнинг иссиқхонаси (котелныйда) чамаси соат 10-11 лар атрофида кучли портлаш юз берган.
Блогернинг айтишича, мазкур портлаш овози мактаб атрофидаги хонадонлар ва дўконларга эшитилган. Портлаш натижасида иссиқхонага ёндош биноларни ойналари синиб кетган.
“Энг қизиғи кимдир келиб, мактабдаги барча ходимлардан портлаш ҳақида ҳеч кимга айтмаслик, агар айтса, ишдан бўшатилиш бўйича тушунтириш хати ёздириб олган.
Нега? Бу воқеа нега яширилмоқда? Қайсидир манфаатдор шахс қилган ишми бу? Аксинча бу ишдан хулоса қилиб, бошқа мактаблардаги иссиқлик тизимини қайта назоратдан ўтказиш керак эмасми? Нега ҳеч ким бу ҳақда расмий муносабат бермади? На ФВБ, на ХТБ, на ИИБ”, — деб ёзди у.