Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Тошкент шаҳрида қанча ерлар ноқонуний тарзда ўзлаштирилгани айтилди
Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан жорий йил 9 ойи давомида соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудидаги ерларнинг ўзбошимча ўзлаштирилиш ҳолатлари» мавзусидаги матбуот анжумани ташкил қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг 71-сонли қарорига асосан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида ер участкаларини электрон аукцион савдоларига чиқариш бўйича:
Қарор ижроси юзасидан жами 634 та (150,01 га) бўш ер майдонларини аукцион орқали реализация қилиш мақсадида ваколатли ташкилотлар муҳокамасига киритилган.
Бугунги кунда мазкур ер участкаларининг:
395 таси (94,12 га, бошланғич нархи 462,86 млрд. сўм) электрон аукцион савдо майдончасига чиқарилган.
2022 йилнинг 9 ойи давомида аукцион орқали:
- умумий майдони 31,20 га бўлган 183 та ер участкалари 203,28 млрд. сўмга сотилган;
- ҳозирда савдода умумий майдони 62,92 га бўлган 212 та ер участкаси мавжуд бўлиб, уларнинг бошланғич нархи 332,47 млрд.сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг умумий ер майдони 43 465,7 гектарни, маҳаллалар сони 579 тани, кўчмас мулклар сони жами 767 797 (+35 161) тани ташкил этмоқда. Булар:
Нотурар жойлар – 52 846 (+5 625) та;
Якка тартибдаги турар жойлар – 195 028 (+17 709) та;
Квартиралар – 519 923 (+ 11 827) та;
Ер участкалари – 2 339 (-161) та;
Кўп қаватли уйлар – 10 989 (+17) та.
2022 йил 9 ой мобайнида бошқарма ва туман бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 7 763 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 3757 таси (48 %) қаноатлантирилган, 3046 тасига (39 %) тушунтириш берилган.
Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарияти томонидан соҳага оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахслар билан 9 та туманда Мирзо Улуғбек, Сергели, Бектемир, Юнусобод, Яшнобод, Чилонзор, Олмазор, Янгиҳаёт ва Учтепа туманларида сайёр қабуллари ўтказилган.
Бунда: 45 та мурожаат ўрганиб чиқилиб, 25 таси ижобий ҳал этилган; 20 таси бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
2022 йилнинг 9 ойи давомида, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг туман Ер ва кадастр назорати бўлимлари инспекторлари томонидан Тошкент шаҳрининг туманлари ҳудудларида жойлашган умумий 2000 та (29,83 гектар) ер қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Бунда:
МЖТК 60-модда 2 ва 3 бандларига асосан ўзбошимчалик билан ер майдонларини эгаллаб олиш юзасидан 721 та ҳолатда 21 461 250 000 сўм;
МЖТК 68-модда 1-бандига асосан Ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш юзасидан 25 та ҳолатда 24 210 000 сўм;
МЖТК 681 асосан белгиланган муддатда Давлат рўйхатидан ўтмаганлик юзасидан 920 та ҳолатда 2 793 150 000 сўм жарима қўлланилган.
Жами 2 000 та ер қонун бузувчига нисбатан 24 278 610 000 сўм жарима қўлланиб, шундан 4 968 190 000 сўм ундирилган. Қолган 1 020 та ҳужжатлар иш жараёнида.