Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистонгача 5218 км: Малайзияда «Ўзбекистон» туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди
Малайзиянинг Перлис штатидаги «Wang Kelian» тепалигида «Ўзбекистон» туристик йўналиши кўрсаткичи ўрнатилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Непал, Бруней, Канада ва бошқа давлат кўрсаткичлари билан бир қаторда ўрнатилган Ўзбекистон кўрсаткичига «Wang Kelian» тепалигидан юртимизгача бўлган масофа 5,218 км эканлиги қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик изчил давом эттирилмоқда. Хусусан, 2022 йилда Малайзияга ташриф давомида икки мамлакат ўртасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун мамлакатлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри ҳаво қатновини йўлга қўйиш ва нархларни муқобиллаштириш масаласи илгари сурилган эди.
Қолаверса, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Малайзиянинг туризм, санъат ва маданият вазири Нанси Шукри ўртасидаги учрашувда Малайзиядан доимий равишда зиёратчилар сафарини ташкиллаштириш борасида келишиб олинган эди.
Бундан ташқари, Малайзия билан нафақат туристлар оқими, балки зиёрат туризми соҳасидаги малакали мутахассислар сафини кенгайтириш борасида ҳам ҳамкорликка келишилган.

Маълумот ўрнида, «Wang Kelian» денгиз сатҳидан 304 метр баландликда жойлашган бўлиб, ушбу сайёҳлик маркази бевосита тропик ўрмон манзарасига туташган.
