Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Аскарнинг ўлимида жиноят таркиби аниқланмади» — Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси
Бундай қарор Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув вақтида ўтказилган экспертиза асосида қабул қилинган.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент ҳарбий прокуратураси Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчи Миржалол Имомовнинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатишни рад этди. Бу ҳақда “Газета.uz” Бош прокуратурага таяниб хабар бермоқда.
Бош прокуратуранинг таъкидлашича, аскарнинг ўлими ҳолати ўрганилганда бирор шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаган.
Бундай қарор Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув вақтида ўтказилган экспертиза асосида қабул қилинган.
Тергов материалларига кўра, 11 январь куни соат 10:00 да оддий аскар Миржалол Имомов ҳарбий қисмнинг назорат-ўтиш пунктида кундалик навбатчилик пайтида дам олиш хонасига кириб, у ерда қурол сақлаш жавонида турган навбатчи сержантга бириктирилган АК-74 русумли ўқотар қуролни олган. Сўнг жанговар қуролдан ўзининг жағ қисмига бир марта отиб, вафот этган.
“Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлигига ҳарбий қисмда қурол-яроғ топшириш ва қабул қилиш тартибидаги камчиликлар тўғрисида ҳисобот тақдим этилди”, - дея хабар беради Бош прокуратура.
Ҳозирда йигитнинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича ўтказилган терговга қадар текширув материали ва қабул қилинган қарор ҳарбий прокурор томонидан назорат тартибида ўрганиб чиқилмоқда.



