Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Онанг ** бўлсин» – Самарқандда блогер ресторанда жанжал кўтариб, ИИБ ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди
Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтарган. Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, блогер ишчиларга куч ишлатишга уринган, шунингдек, ички ишлар ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
Маълум қилинишича, 12 февраль куни ўзини блогер деб таништирган Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро М.А. «Истиқлол» ресторанида овқатланиб, спиртли ичимлик таъсирда, ресторан иш фаолиятини якунлаш арафасида ресторан ишчиларидан қўшиқ айтиш учун микрафон сўраган.
Ресторан ишчилари ушбу ресторанда «караоке» йўқлиги ҳамда ресторан иш фаолиятини тугатганлигини тушунтирмоқчи бўлганида, фуқаро М.А. ишчиларни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилган, урмоқчи бўлган.
Ресторан ишчилари ҳодиса жойига Миллий Гвардия қўриқлаш хизматини чақирган. Қўриқлаш хизмати ходимлари фуқаро М.А. ни тинчлантиришмоқчи бўлганида у ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ходимларнинг хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатган.
Шундан сўнг, М.А. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБга олиб келиниб, у билан суҳбат ўтказилиб, ходимлар уни тинчлантиришмоқчи бўлганда М.А. меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истемол қилгани сабабли бақир-чақир қилиб, капитан Д.Шодмоновни шаъни қадр-қимматини камситиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.



