Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Муаммо кетидан муаммолар: Кластерлар ва фермерлар ўртасидаги муносабатлар ҳақида...
“Кластер фермерни ҳар кўйга солиши мумкин ва бу учун унга нисбатан бирон чора кўрилиши амри маҳол.
Ўғит, ёқилғи ва бошқа манба-ю воситаларни биржадан арзон олиб, фермерга қиммат сотиш, тўловларни вақтида қилмаслик, пахта қабул қилиш пунктларида маҳсулот сортини пасайтириш ва ҳоказо, ва ҳоказо ишлар – буларнинг барчаси ҳақида бизга жуда кўп мурожаатлар тушган. Фермер дод деса, ҳеч ким эшитмайди. Қишлоқ хўжалиги кластерларига нисбатан ҳар қандай танқидий чиқишлар ўша кластерлар томонидан қаршиликка учрайди:
“Биз кўплаб ишчи ўринлари яратяпмиз, маҳсулот ишлаб чиқаряпмиз” деб чиқишади, блогер-у журналистлар учун пресс-турлар уюштиришади ва ҳоказо.
Аммо масала қайсидир корхоналарнинг “яхши ёки ёмонлиги”да эмас, гап истиқболи кўримсиз бўлиши аввалдан маълум бўлган, бозор тамойилларига зид, ҳеч бир томонга хотиржам, виждон тинч бўладиган ҳолатда ишлаш имконини бермайдиган тизим шаклланганида.
У ер-бу ерда пайдо бўла бошлаган, фермерларнинг кўнгилли бирлашуви асносида куртак ола бошлаган қишлоқ хўжалиги кооперативлари маҳаллий маъмурий идораларнинг ноқонуний қаршилигига учраганини ёритган эдик.
Шу ерда айтиш керакки, сўз эркинлиги бўлмаганда бунақа ҳолатларни жамоатчилик билмай ҳам қоларди, ва “ўзбошимча фермерлар”нинг овози аллақачон ўчирилган бўларди...
Нега керак бўлди бу идораларга икки тадбиркорлик субъекти ишига аралашиш деган саволга жавоб шуки, қишлоқ хўжалиги соҳаси ҳамон катта коррупцион майдонлигича қолмоқда.
Ва бунинг ҳеч ҳайратланарли жойи йўқ – фермер ўз маҳсулотини ўзи эгалик қиладиган тизим шаклланмагунча, унинг меҳнати маҳсулини коррупцион йўл билан ўзлаштиришга уриниш – табиий ҳол. Мадомики, муайян маҳсулотнинг эгаси аниқ эмас экан, унга турли йўллар билан “эгалик” қилишга уринилади – коррупция учун тайёр озуқа ва майдон".
Шокир Шарипов, журналист