Qidirish

14:18 / 2023-02-12 243 0 Мақолалар

ERIELLнинг йил сарҳисоби: нималарга эришилди?

ERIELL компаниялар гуруҳи амалга оширилган барча лойиҳалар бўйича 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди. Бунда нафақат нефть сервис соҳаси, балки ижтимоий соҳадаги қизғин фаолият ҳам муҳокама қилинди.

world-news

Ўтган йили нефть-газ соҳасида Президентнинг «2017-2021 йилларда углеводород ҳом-ашёсини қазиб олишни ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилда қабул қилинган дастур жадал суръатларда амалга оширилди.

У янги қудуқларни қуриш, мавжудларини капитал таъмирлаш, шунингдек, технологик объектларни яратиш вазифаларни ўз ичига олади. Ушбу дастурни амалга ошириш углеводородлар етказиб бериш географиясини, хусусан, Ўзбекистон учун стратегик йўналишлардаги ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришга хизмат қилади.

Дастур доирасида 33 та қудуқ уланиб, 44 таси ободонлаштирилди. Бундан ташқари, 68 та қудуқ электркимёвий ҳимояланиб, 45,8 километрлик шлейф газ қувури қурилди. Яна шунингдек, 29 километрлик автомобиль йўллари қурилди.

Компания 2022 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорликда 30 та қудуқ қурилишини якунлади. Саноат Энергетика Гуруҳи МЧЖ ХК билан ҳамкорликда эса 65 та қудуқни бурғулаш ва 53 та қудуқни қуриш ишларини ниҳоясига етказди.

Сурхондарё вилоятида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ERIELL компаниясининг энг катта ва энг мураккаб лойиҳаси ҳисобланади. Компания ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилда «Мустақилликнинг 25 йиллиги» лойиҳаси бўйича 18035 метр узунлик бурғуланди ва бурғуланган 3 та қудуқ топширилди. Йил якунида 2 та қудуқ синовдан ўтказилди ва ўзлаштирилди. Иккита қудуқда ўзлаштириш ва синовдан ўтказиш бўйича комплекс ишлар олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, 2022 йилда компания томонидан 15 та хайрия акцияси ўтказилиб, уларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан иборат бўлган 500 нафардан ортиқ инсонга манзилли ёрдам кўрсатилган.

ERIELL компанияси «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг Бош ҳомийси ҳисобланади. Компания раҳбари Бахтиёр Фазилов Бутунжаҳон жамияти Васийлик кенгашининг раиси бўлиб, у 2022 йилда Парижда Европа Иттифоқи, Ўрта ер денгизи ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида фалсафий ва маданий тадқиқотлар ҳамда ҳамкорликни рағбатлантиргани учун AVICENNIA INTERNATIONAL PRIZE халқаро мукофоти билан тақдирланган.

Энг муҳим маълумотлардан бири, 2022 йилда компания томонидан 1000 дан ортиқ янги иш ўрни яратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Фикр билдириш