Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Туркия хавфсизлик кучлари 50 нафарга яқин мородёрларни қўлга олди
Туркияда фавқулодда ҳолат вақтида полициячиларга мородёрлик қилганларга нисбатан қурол ишлатишга ҳуқуқ берилган.
Туркия хавфсизлик кучлари шанба куни мамлакат жануби-шарқидаги зилзиладан жабрланган ҳудудларда талончиликда гумон қилиб 48 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.
Унга кўра, гумонланувчилар саккиз вилоятда қўлга олинган, улар ҳозирда сўроқ қилинмоқда. Қайд этиш жоиз, бино қуришда масъулиятсизликка йўл қўйган пудратчилар ва архитекторлар ҳам қўлга олинмоқда.
Жумладан, “Rönesans Rezidans” турар-жой мажмуаси Меҳмет Ясар Чоскун Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган пайтда Янги Истанбул аэропортида қўлга олинган эди.
Маълумот ўрнида, Туркия парламенти фавқулодда ҳолат вақтида полициячиларга мородёрлик қилганларга нисбатан қурол ишлатишга ҳуқуқ берди.
6 февраль куни Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб ер силкинишлари мамлакатнинг 10 вилояти ва қўшни штатларида сезилган, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. Охирги маълумотларга кўра, Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 28 мингдан ошди.