Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Туркияда зилзила пайтида қулаган турар-жой мажмуаси архитектори ҳибсга олинди
“Rönesans Rezidans” турар-жой мажмуаси бош архитектори Черногорияга учиб кетишни режалаштирган, бироқ...

Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги зилзилалардан сўнг бутунлай вайрон бўлган “Rönesans Rezidans” турар-жой мажмуаси бош архитектори Истанбул аэропортида мамлакатдан ташқарига учиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди, деб хабар берди Sabeh газетаси.
Туркия адлия вазири Бекир Боздаг аввалроқ мамлакат жануби-шарқидаги вайронкор зилзила пайтида биноларнинг қулашига олиб келган бепарволик учун ҳеч ким жазодан қочиб қутула олмаслигини айтди.
“Уй-жой мажмуасидаги 250 хонадонни сотиш учун миллионлаб лира олган бош пудратчи (бир қатор ОАВларда - архитектор) Меҳмет Ясар Чоскун Черногорияга учиб кетмоқчи бўлган пайтда Янги Истанбул аэропортида қўлга олинди. Чиқиш тақиқи Истанбул Бош прокуратураси томонидан қўйилган”
, — дейилади нашр.
2012 йилда қуриб битказилган турар-жой мажмуасидаги квартиралар 1,5 миллион лирадан 3 миллион лирагача (2012 йил курсида 800 мингдан 1,6 миллион долларгача) нархларда сотилди.
Бироқ “жаннат” деб эълон қилинган турар-жой табиий офат зарбасига дош бера олмади – барча 12 қават бир зумда қулаб тушди, деб ёзади газета.
Қурилиш компаниясининг эгаси ва муҳандиси Чоскуннинг укаси қаерда экани ҳали аниқланмаган, 2017 йилда ака-ука офисни Черногорияга кўчиришган.
Шунингдек, жума куни маълум бўлишича, 170 га яқин адвокат табиий офатдан жабр кўрган вилоятлардаги бир қатор турар-жой мажмуалари пудратчилари устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, уларнинг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлашни талаб қилган.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни эрталаб Туркия жануби-шарқида 7,7 магнитудали зилзила юз берди. Ўша куни тушдан кейин яна 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари ортидан юзлаб ер силкинишлари мамлакатнинг 10 вилояти ва қўшни давлатлар, жумладан Сурияда ҳам сезилган. Туркияда зилзила қурбонлари сони 19 388 нафарга етди, 77 000 дан ортиқ киши жароҳат олди.



