Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қозоғистон-Россия чегарасида комуфляж кийган 4 нафар ўзбекистонликлар қўлга олинди
Улар Россиянинг қора рўйхатига киритилганларидан сўнг, бу ишни қилишга мажбур бўлишган.
4 февраль куни Ақтўбе вилоятида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ходимлари давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган тўрт нафар ўзбекистонликни қўлга олди.
Хабарга кўра, ушбу шахслар 2023 йил январь ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга қонуний равишда келган ва Россия Федерациясига ишлаш учун кетишни режалаштирган.
“Шу билан бирга, ушбу фуқароларнинг Россия Федерациясига кириши тақиқланганлиги муносабати билан тунги вақтда назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, камуфляж костюмларидан фойдаланган ҳолда чегарани кесиб ўтишга уринишган”, — дейилади хабарда. Юқоридаги факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон қамоқхоналаридаги хорижлик маҳбусларнинг ярмини ўзбекистонликлар ташкил этиши хабар қилинганди.
Ўзбекистондаги қамоқхоналарда 20 нафар қозоғистонлик, Қозоғистондаги қамоқхоналарда эса 486 нафар Ўзбекистон фуқароси бор.