Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Циан-Тошкент-Циан тўғридан-тўғри рейси йўлга қўйилмоқда
2020 йилнинг 10 январь куни авиакомпания томонидан Ченду — Тошкент — Ченду биринчи чартер рейси йўлга қўйилган.
Хитойнинг “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd” авиакомпанияси Циан – Тошкент – Циан йўналиши бўйича парвозларни тикламоқда.
Таъкидлаш керакки, пандемия туфайли авиакомпания рейслари вақтинча тўхтаб қолган эди. 2023 йилнинг 10 февралида эса пандемиядан кейинги биринчи парвоз амалга оширилади.
Қайд этиш жоизки, мунтазам парвозлар “Airbus А320” самолётларида ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd.” авиакомпаниясининг Циан – Тошкент – Циан йўналиши бўйича илк чартер рейси 2019 йилнинг 27 сентябрида амалга оширилган. Ўшанда 173 кишига мўлжалланган “Airbus А320” самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган.
Қолаверса, айнан “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd” авиакомпанияси ҳамкорлигида Хитойнинг Циан, Ханчжоу каби шаҳарларида Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти тарғиб қилинди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 10 январь куни авиакомпания томонидан Ченду — Тошкент — Ченду биринчи чартер рейси йўлга қўйилган.
Маълумот ўрнида “Zhejang Loong Airlines Co.Ltd” авиакомпанияси 2012 йилда ташкил топган.