Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Бизнес-омбудсман кўмагида тадбиркорнинг 330 миллион сўм маблағи қайтарилди
Ишга бизнес-омбудсман қўшилганидан сўнг, тадбиркорнинг манфаати ҳимоя қилинди.
“Fast service” МЧЖ (номи ўзгартирилган) Бизнес-омбудсманга экспорт ҳисобига ҚҚС бўйича юзага келган салбий фарқ белгиланган тартибда жамият ҳисоб-рақамига қайтариб берилмаётганлигидан норози бўлиб бизнес-омбудсманга мурожаат йўллаган.
Аниқланишича, жамиятнинг аризаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, 300 миллион сўм ҚҚСнинг салбий фарқ суммаси қоплаб берилиши юзасидан хулоса Молия вазирлигига юборилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 489-сонли қарор билан “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланган.
Мазкур низомнинг 31-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ДСҚ ахборот тизими орқали солиқ органларининг хулосасини олгандан сўнг Давлат бюджети маблағлари доирасида бир кунда автоматик тарзда солиқ суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига ўтказилиши белгилаб ўтилган бўлсада, мабағ қайтарилмаслиги тадбиркор фаолиятида бир қатор қийинчиликлар туғдирган.
Бизнес-омбудсман томонидан кўрилган амалий чоралар натижасида тадбиркор ҳисоб рақамига 330 миллион сўм қайтарилишига эришилган.