Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда 19 ёшли қиз ўзини осиб қўйди. Унга Миллий гвардия ходими шантаж қилган бўлиши мумкин
Мазкур ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ангреннинг “Беруний” МФЙда жойлашган уй молхонасидан 19 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Effect.uz’га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган қиз Р.Н. 28 январь куни соат тахминан 18:30 ларда уйининг молхона тўсинига матога ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан марҳуманинг яқинлари ва бошқа тегишли шахслардан тушунтириш хатлари олиниб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Зўравонликка қарши курашувчи “Nemolchi.uz” лойиҳасида келтирилган фактларга кўра, қизни шаҳар Миллий гвардиясида ишловчи йигит шантаж қилиб, уни фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Бироқ Миллий гвардия матбуот хизмати келтирилган маълумотларни тасдиқланмади.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.