Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
АҚШ Туркияга қидирув-қутқарув гуруҳларини юборади
USAID ҳалокатли зилзила билан курашиш учун Туркия ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган табиий офатларга жавоб бериш гуруҳини (DART) жўнатади.
Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) ҳалокатли зилзила билан курашиш учун Туркия ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган табиий офатларга жавоб бериш гуруҳини (DART) жойлаштиради.
“Туркия ва Сурияда юз берган зилзила ҳақидаги хабар мени ҳайратда қолдирди. Зилзила минтақадаги деярли бир асрдаги энг кучлиси бўлди. Минглаб одамлар ҳалок бўлди, кўплари вайроналар остида қолмоқда”, — деди USAID раҳбари Саманта Пауэр.
USAID раҳбарининг айтишича, Туркия ҳукумати, шунингдек, маҳаллий ҳамкорлар ва агентликлар билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган табиий офатларга жавоб бериш гуруҳи аллақачон шакллантирилган ва табиий офат ҳудудига ёрдам кўрсатиш учун иш бошлашга тайёр.
“Фэрфакс округи ва Лос-Анжелес ўт ўчириш департаментларидан ташкил топган USAID шаҳар қидирув-қутқарув гуруҳлари ишга туширилмоқда.
“Қўшма Штатлар Туркия-Сурия чегарасининг ҳар икки томонида одамларнинг фожиадан халос бўлишларига ёрдам бериш учун зудлик билан муҳим инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга тайёр”, - дея қўшимча қилди у.
Маълум қилинишича, 79 кишидан иборат махсус ўқитилган қидирув итларига эга бўлинма Мериленд штатидаги Довер базасидан Туркияга учишга ҳозирлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.
Шу кунгача табиий офат оқибатида 3419 киши ҳалок бўлган, 20 534 киши жароҳатланган. Ҳаммаси бўлиб вайроналар остидан 7840 киши қутқариб олинди.
Президент Рэжеп Тоййип Эрдоған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди.