Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Туркиядаги зилзила қурбонлари орасида ўзбекистонликлар йўқлиги маълум қилинди
Туркия тарихида бундай зилзила содир бўлмаган. Зилзила содир бўлиши биланоқ Туркия керакли чораларни кўрди, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Effect.uz мухбири ташкил этилган матбуот анжуманидан маълум қилди.

Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг кўплаб ҳудудларида фалокатли зилзила содир бўлди, бунинг оқибатида 1100 дан ортган. Жароҳатланганлар сони эса 6 мингдан ошган.
“Ҳар бир ҳудудга иккитадан вазирлар борди. Ҳудудларга иккита ташкилотдан (АFAT, АОКА) масъуллар жалб қилинди.
Барча ташкилий ишларни ҳурматли президент амалга оширмоқда. Бундай вақтда ОАВ ходимлари керак бўлади. Улар қутқарувчиларни руҳлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга ОАВ ичида дезинформация тарқалмоқда. Яъни, бу каби ёлғон хабарлар жамоа ёки яккахон тарзда ташкилотларни руҳларини синдиришга уринмоқда
Туркия кучли давлат, бу фалокатни насиб бўлса енгиб ўтади. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлигимиз узоқ йил бўлади. Халқимизда бир ибора бор, дўст қора кунда билинади. Ўзбекистон ушбу маъқомни амалда кўрсатган давлат бўлди.
Мирзиёев эрталаб Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, 100 нафар ходимларни жўнатиш бўйича топшириқ берганини айтди. Қутқарувчилар Туркиянинг Адана шаҳрига йўналтирилади. Бундан ташқари эрталабдан жўнатилаётган таъзияномалар кўнглимизга таскин беряпти.
Жумладан Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Норовга ташаккур билдирамиз. Ҳозирда зилзила оқибатида бирорта ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлмаган. Жаноб Эрдўған ҳодиса оқибатида тезкор қарор қабул қилди ва ҳозирда 45 давлатдан ёрдам таклифлари бўлди. Булар ичида Ўзбекистон бўлганидан хурсандмиз. Тез орада ушбу ҳалокатни енгиб ўтамиз” дейди Туркия элчихонаси вакили.
Маълумот учун, Туркияда зилзила қурбонлари сони 1 541 кишига етди, 9 733 киши жароҳатланди, 3 471 та бино вайрон бўлган.



