Сўнгги янгиликлар
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди
Тошкентда автокран қулаши оқибатида машинист вафот этди
Автокран ҳайдовчиси ушбу воқеа натижасида танасининг турли қисмларидан тан жароҳат олган. Натижада...
Тошкент вилояти Паркент туманида автокран машинисти бахтсиз воқеа натижасида вафот этди. Бу ҳақда Effect.uz’га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 2 февраль куни соат тахминан 10:50ларда Паркент тумани Заркент қишлоғида жойлашган “Заркент ота” зиёратгоҳи рўпарасидаги кўприк қурилишида ишлаётган “Йўл қурилиш” МЧЖда кран ҳайдовчиси А.С.А. бошқараётган юк крани кўприк учун мўлжалланган бетон плитани кўтараётган вақтда, ағдарилиб кетган. Натижада кран бошқарувчиси С.А.А тан жарохати олиб Паркент туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.
Паркент тумани тиббиёт бирлашмасининг №64-сонли маълумотномасига кўра, С.А.А танасида БМЧ, БМЁЖ, умуртқа поғонаси кўкрак бел қисми юмшоқ тўқималари лат ейиши, кўкрак қафаси қорин тўмтоқ жарохати, ўнг томон пневмоторакс, травматик шок каби тан жарохатлари борлиги аниқлан.
Олиб борилган тиббий ёрдам муолажаларига қарпмай С.А.А олган тан жарохатлари билан тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Мазкур холат юзасидан Паркент тумани ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатларига киришилган.