Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
«Мендирман Жалолиддин» сериали сабаб Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳат қилдим» — Меҳмет Боздағ
“Мендирман Жалолиддин” сериали орқали тарихни жонлантирган продюсер Меҳмет Боздағ Ўзбекистон ҳақида илиқ фикрларини билдирди.
Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан турк киноижодкорлари ҳамкорлигида ишланган “Мендирман Жалолиддин” сериали продюсери Меҳмет Боздағ сериал ва Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
“Тарихий сериал суратга олиш таклифи тушганида жуда ҳаяжонландим. Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков билан учрашувдан сўнг Жалолиддин Мангуберди ҳақида сериал олишни бошладик.
Суратга олиш жараёнида жуда кўп инсонлар меҳнат қилишди, бош ташаббускор албатта, Озодбек Назарбеков бўлди”, — деди Боздағ.
Продюсер суратга олиш жараёнида дуч келган қийинчиликларга тўхтатилди. Унинг айтишича, актёрлар 50-55 даража иссиқда ҳам оҳир зирҳли кийимлар билан ҳаракатланишган. Шунингдек отлар қатнашган саҳналар ҳам ўзига яраша қийинчиликлар туғдирган.
“Мендирман Жалолиддин” тарихий сериалини суратга олиш жараёнида ўзбек ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашдик. Таъкидлаш жоизки, тарихий сериални суратга олиш жуда масъулиятли ва машаққатли жараён. Актёрлар 50–55 даража иссиқда ҳам оғир зирҳли кийимлар билан ҳаракат қилишди. Отлар қатнашган саҳналар ҳам ўзига яраша қийинчиликлар билан кечди. Шундай бўлсада, ўзбек ва турк актёрлари ўз вазифаларини завқ ва масъулият билан бажаришди”, — деди у.
Меҳмет Боздағ ушбу сериални суратга олиш баҳонасида болаликда орзулари амалга ошганини айтди.
“Ушбу лойиҳа сабаб, болаликдан орзу қилиб юрганим: Самарқанд, Бухоро ва Хивага саёҳат қилдим. Тарихий кино олиш борасида ўзимизни яна бир бор синаб кўриш имкониятини берган ўзбек биродарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Келгусида насиб этса, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абдуллатиф, Али Қушчи, Фотиҳ Султон каби улуғ тарихий шахслар ҳаётига оид сериални суратга олиш ниятидамиз. Агар бу лойиҳамиз амалга ошса, яна бир бор тарихни жонлантириш имкониятига эришган бўламиз”, — деб қўшимча қилди.
Маълумот учун, 14 январь куни Маданият ва туризм вазирлиги билан ҳамкорликда сериалнинг 2-мавсуми премьераси бўлиб ўтди.