Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда 2022 йил 3 мингдан ортиқ мансабдорлар жиноий жавобгарликка тортилди – Бош прокуратура
2022 йил давомида республика бўйича жами 2.965 та жиноят иши бўйича 3.116 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 110 нафари республика, 264 нафари вилоят ва 2.742 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Таъкидланишича, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 2.103 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 265 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 243 нафари фирибгарлик, 169 нафари порахўрлик, 51 нафари мансаб сохтакорлиги, 22 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 14 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш ва 249 нафари бошқа жиноятларни содир этган.
Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 12 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 847 млрд. сўми ундирилган.