Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Асакада ИИБ ходими икки пиёдани уриб юборди. 28 ёшли йигит шифохонада вафот этган
Андижон вилояти Асака туманида Spark автомобили ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборган. Улардан бири шифохонада оламдан ўтган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 9 декабрь куни соат 22:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходими Э.М. хизматдан сўнг Асака тумани, Қашқар МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-112Э автомобиль йўлининг 2-километрида Spark русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда автомобиль кўприги устидаги музламада транспорт воситаси сирпаниб кетган ва руль бошқарувини йўқотиб қатнов қисмининг четидан кетаётган икки нафар пиёдани уриб юборган.
Натижада, 1994 йилда туғилган пиёда М.К. олган тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган. Шунингдек, 2004 йилда туғилган пиёда А.К. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан ЎЖиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.