Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Жалолиддин Мангуберди» миллий балети премьераси бўлиб ўтади
“Жалолиддин Мангуберди” спектакли туркиялик машҳур балетмейстер Меҳмет Балкан томонидан саҳналаштирилган.
4–5 февраль кунлари соат 17:00 да Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида “Жалолиддин Мангуберди” миллий балетининг премьераси бўлиб ўтади.

Премьерадан олдин эса мазкур саҳна асарининг тақдимоти ўтказилди. Спектакль Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳамда бир гуруҳ ҳайъат аъзолари томонидан муҳокама этилди ва ижобий баҳоланди.
Таъкидлаш лозимки, “Жалолиддин Мангуберди” спектакли туркиялик машҳур балетмейстер Меҳмет Балкан томонидан саҳналаштирилган. Оркестрга эса Россиядан таклиф этилган Денис Власенко дирижёрлик қилади.