Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Андижонда 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган шифокорларга жиноят иши қўзғатилди
Шифокорларнинг масъулиятсизлиги туфайли яна бир норасида қиз вафот этди.
Ижтимоий тармоқларда “Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида 5 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлганлар қонун олидида жавоб бериши кераклиги” хусусида хабар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Балиқчи туман прокуратураси томонидан 2022 йилнинг 30 декабрь куни Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан “Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик” жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Балиқчи туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 12 ёшли қизнинг жасади зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилган эди.