Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қозоғистон йўлларида қолиб кетган 33 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Аввалроқ йўлда қолиб кетган 9 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинганди.
Қозоғистонда автобус носозлиги сабабли йўлда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаролари эвакуация қилинди. Бу ҳақда Жамбил вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса 1 февраль куни соат 07:57 да Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида содир бўлган. Автобусда 33 нафар ўзбекистонлик ва 18 нафар тожикистонлик бўлган.
Қутқарувчилар барча фуқароларни иссиқлик пунктига етказган, кейинроқ йўловчилар Чимкентдан қўшимча чақирилган автобусда манзилларига жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ йўлда қолиб кетган 9 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинганди.