Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Деҳқонобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахсларига жиноят иши очилди
Ҳозирда прокуратура айнан қанча маблағ “туя” қилинганини жамоатчиликка очиқламаган.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахсларига жиноят иши очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Деҳқонобод тумани Ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Ҳозирда прокуратура айнан қанча маблағ “туя” қилинганини очиқламаган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Деҳқонобод бўлими томонидан Жиноят кодексининг 167- ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
“Терговнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади”, — дейилади хабарда.