Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Шавкат Мирзиёев Андижонда долзарб муаммолар юзасидан йиғилиш ўтказди
Президент ҳудуд фаоллари билан аҳолини қийнаб келаётган муаммолар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Андижон вилояти бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни бу ерда қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича йиғилиш ўтказди.
Маълум қилинишича, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда хонадонлар 1 миллион 200 мингтага кўпайди, корхоналар сони эса 260 мингтага етган.
Булар электр энергиясига бўлган талабни 35 фоизга оширди. Хусусан, Андижон, фарғона ва Наманган вилоятларида электрга талаб 40 фоизга кўпайган.
“Бундай шароитида энг тўғри ечим қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент йирик корхоналарда ҳам қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, умуман, уларни электр билан ўзини ўзи таъминлашга ўтказиш кераклигини таъкидлади.
“Нима учун масъул раҳбарлар ўз ҳудудида етишмовчиликни қоплаш, “яшил энергия”ни жорий қилиш, тежамкорлик ҳақида ўйламаган?” — деб қўшимча қилди Президент.
Ижтимоий объектларда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун алоҳида компания ташкил этилади. Унга 200 миллион доллар маблағ берилади.
Компания қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларини ўзи ўрнатади ҳамда бюджет корхонасига “яшил энергия” сотади. Шунингдек, ижтимоий объектлардаги 3 мингта эскирган қозонларни замонавий ускунага алмаштириш зарурлиги қайд этилди.
Энергия ресурсларини иқтисод қилиш чоралари кўрсатиб ўтилди. Аҳолининг қуёш энергиясидан фойдаланиши учун жозибадор тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳақида бўлган. Маълумки, бу борада вилоятларга зарур шароитлар яратилмоқда.
Хусусан, 31 январь куни имзоланган Президент қарорига кўра, оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитларга Андижон вилоятига 1,1 триллион сўм ажратилади.
Сўнгги икки йилда аҳолига деҳқончилик учун 8 минг гектар ҳосилдор экин ерлари берилган, 2023 йилда яна 10 минг гектар ер тарқатилади. Маҳаллаларда саноатни ривожлантириш учун 36 та микромарказ ташкил этилади.
Президент ишбилармон ва меҳнатсевар одамлар юрти бўлган Андижонни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мумкинлигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, бу йил вилоятда 800 миллион долларлик 235 та инвестиция лойиҳаси якунланиб, 40 минг киши иш билан таъминланади. Аҳолига ажратиладиган 10 минг гектарда 75 мингта доимий ва 200 мингта мавсумий иш жойи очилади.
Ишсиз одамларни касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллаларда ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳам вазифалар белгиланди. Туман ва шаҳар ҳокимлари аҳоли бандлигини ошириш режалари юзасидан ахборот берди.