Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Самарқандда 2 киши ботулизмдан вафот этди
Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўради.
Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 5 киши овқатдан заҳарланди, улардан икки киши вафот этди.
Хабарга кўра, 2023 йил 6 январь куни Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида 5 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш (ботулизм) ташхиси билан ётқизилган.
Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, 24 ёшли Э.Ш. (эркак) 14 январь куни, 26 ёшли Э.Д. (аёл) 26 январь куни вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Қўшработ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар! Овқатдан заҳарланиш асосан уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида содир бўлади.
Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси қўлбола усулда тайёрланган ва сифати кафолатланмаган консерва маҳсулотларини истеъмол қилмасликни сўрайди!”, — дейилади хабарда.