Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
16 ёшли қизни ўлдириш билан таҳдид қилган собиқ имом-хатиб 3 суткага кесилди
Муқаддам судланган Авазхўжа Баҳромов “Ал-Азхар” ўқув марказида ўқувчиларга куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган.
Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда “Эшонхўжа ота” масжидининг собиқ имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов, араб тилини ўрганаётган 16 ёшли қизлар билан қўпол гаплашаётгани ва жонини олишини айтиб таҳдид қилган аудиоси тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича А. Б. (1977 йилда Тошкет вилоятида туғилган, муқаддам Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган) га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суд мажлисида аниқланишича, ҳуқуқбузар 2023 йил 27 январь куни соат тахминан 9:30 ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Ал-Азхар” ўқув маркази биносида бўла туриб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб, фуқаро М. А. ни сўкиб, майда безорилик содир этган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан А. Б. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
“Аризачи ва ҳуқуқбузарга суд мажлисида мазкур маъмурий ишга алоқадор бўлмаган ҳуқуқбузарликлар юзасидан келтирилган важлар бўйича тегишли тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.
Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти ёки протест берилиши мумкинлиги маълум қилинади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов масаласи кўриб чиқилди.
Ушбу йиғилишда ички назорат комиссияси Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилинди.