Сўнгги янгиликлар
Турк нонуштасининг сири нимада?
Туркия тиббиёт туризмидан 643 миллион доллар даромад олди
«Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг халқаро кредит рейтинги BB даражасига кўтарилди
Фарғонада ноқонуний қурилиш ортида қонунбузарликлар яширинми?
Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида янги босқич: ислоҳотлар ва имкониятлар
Туркия туризм бўйича дунёда 4-ўринга чиқди
Туркиянинг сеҳрли сув ости дунёси ҳақида нималар маълум?
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
«Юрагингни суғуриб ташлайман» — 16 ёшли қизни ўлдириш билан таҳдид қилган имом-хатиб ишдан олинди
Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилиб, унга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланган.
Ижтимоий тармоқларда “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов, араб тилини ўрганаётган 16 ёшли қизлар билан қўпол гаплашаётгани ва жонини олишини айтиб таҳдид қилган аудиоси тарқалди.
Тармоқларда яшин тезлигида тарқалган аудио юзасидан “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби тушунтириш бериб, бу аудиодаги сўзлар унга тегишли эмаслигини маълум қилди.
Шундан сўнг, 28 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси йиғилишида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Мусилмонлар идорасида матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда имом-хатибнинг ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган араб тили курсидаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди. Йиғилишда имом-хатибнинг мазкур ҳолати имомлик мақомига мутлақо тўғри келмаслигига алоҳида урғу қаратилган.
Айниқса, ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган “фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, вазмин ва самимий муносабатни намойиш қилиш”, ва “ўзининг хатти-ҳаракати ва ахлоқи туфайли жамоатчиликнинг танқидига учрамаслик чораларини кўриш” деган бандларнинг Баҳромов томонидан қўпол равишда бузилиши деб баҳоланди.
Шунингдек, Авазхўжа Баҳромов араб тили ўқув курсларида дарс бериши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идорасини белгиланган тартибда хабардор этмагани ҳам алоҳида қайд этилди.
“Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамиятда ўзини тутиши, одамлар билан муносабатда намуна кўрсатиши, имомлик мақомига муносиб бўлиши борасида мунтазам тушунтириш ишларини олиб боради. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан аввал ижрога йўналтирилган норматив ҳужжатларда ҳам имом-хатиб тасдиқланган меъёрий ҳужжатларга амал қилиши ва меҳнат мажбуриятларига риоя этиши қатъий белгилаб қўйилган эди.
Афсуски, Авазхўжа Баҳромов мазкур хатти-ҳаракати билан меъёрий ҳужжатлар талабларини қўпол равишда бузиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мазкур йўналишдаги буйруқлари, ички тартиб қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига риоя этмагани маълум бўлди”
, — дейилади хабарда.
Ички назорат комиссияси Тошкент вилояти Тошкент тумани “Эшонхўжа ота” масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида хулоса қилди.
“Бундай шахсларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида ўрин йўқлиги алоҳида таъкидланди.
Айни кунларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Авазхўжа Баҳромовнинг мазкур хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан иш олиб бормоқда
”, — деб қўшимча қилинади хабарда.



