Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Нукусда ака-ука кемирувчиларга қарши доридан заҳарланди. Улардан бири шифохонада вафот этган
Ижтимоий тармоқларда ака-ука тез тайёрланадиган лапшадан заҳарлангани тўғрисида хабар тарқалди. Бироқ Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабарда келтирилган фактларни инкор қилди.
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган ўткир заҳарланиш ҳолати юзасидан хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 январь куни бемор Б.Б.нинг оғзаки кўрсатмасига кўра тушликда укаси М.А. билан бирга уйига яқин жойдаги озиқ-овқат дўконидан тез тайёрланадиган лапша маҳсулотини сотиб олиб, тайёрлаб истеъмол қилишган. Лапша маҳсулотини тайёрлаш жараёнида маҳсулотда айниш белгилари, ўзга ёт ҳид ва таъм сезилмаган.
Ўша куни 17:00-18:00ларда Б.Б. уйида 1-1,5 йилдан буён сақланиб турган, номи ва ишлаб чиқарувчиси ҳамда сотиб олган жойи номаълум 500 гр.га яқин целофан пакетда сақланиб турган, кукин кўринишидаги кемирувчиларга қарши дори билан уй атрофи, ошхона ва битта хонага сепиб чиққан. Кемирувчиларга қарши дорини сепиш вақти ва сепганидан сўнг хоналарда ўткир ҳид сезилган.
2023 йил 26 январь куни соат 7:00-8:00ларда М.А.да ҳамда Б.Бда соат 9:30-10:00ларда қайд қила бошлаган. Белгилар ўтиб кетмагандан сўнг тушлик вақтида тез ёрдам чақирилган.
Лекин ота-онаси томонидан уйда даволаниш маъқул кўрилган. М.А. ва Б.Б. қайд қилишга қарши дорилар қабул қилишган. Ўша куни тунги соат 23:00-24:00лар атрофида М.А. ва Б.Б.лар такрорий қайд қила бошлашган.
27 январь куни соат 6:00-7:00ларда “Тез ёрдам” чақириб, Республика болалар юқумли касалликлар шифохонасига юборилган. Лекин беморларнинг касаллик белгилари юқумли касалликлардан бўлмаганлиги сабабли Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига жўнатилган.
Шифокорлар томонидан беморларга “Фосфорорганик бирикмалардан ўткир заҳарланишнинг оғир ва ўрта оғир даражаси” бирламчи ташхиси қўйилган.
М.А. келгандаги аҳволи оғир ҳолатда, реанимацион чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан беморда 27 январь соат 09:24 да биологик ўлим қайд қилинди.Фуқаро Б.Б нинг аҳволи қониқарли бўлиб, соғлиги шифокорлар назоратига олинган.
“Юқоридаги ҳолат бўйича такрорий мурожаатлар бўлмаган ва профилактик ишлар давом эттирилмоқда”, — дейилади хабарда.