Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Нукусдаги портлаш юзасидан Тезкор штаб тузилди
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Республика тезкор штаби Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида содир бўлган портлаш юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, 2023 йилнинг 29 январь куни соат тахминан 16:15 ларда Нукус шаҳри “Темир йўл” маҳалласи 22 кичик туман 8/1-уйнинг 4-қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши туфайли портлаш содир бўлган.
Натижада, уйдаги бир нечта хонадонларнинг том ва пол қисмлари ўпирилиб, 4-қаватдан 1-қаватгача тушиб кетган. Ходиса оқибатида 2 нафар фуқаро, яъни 2003 йилда туғилган С.Ш. ва 2004 йилда туғилган З.А., куйиш жарохати олган ва зудлик билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалига ётқизилган.
Ушбу воқеа юзасидан Тезкор штаб тузилган ва унинг бошчилигида бахтсиз ходиса содир бўлган уйда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда, шу жумладан ушбу уйда яшовчи фуқаролар хатловдан ўтказилиб, ўпирилган том ва пол қисмлари тагида фуқаролар бор-йўқлигига аниқлик киритиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, ушбу уйда яшаб келаётган қолган фукаролар эвакуация қилиниб, вактинчалик уй-жой ва уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Воқеа юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.