Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Маҳаллани таъмирлаш учун ажратилган пулларни «туя» қилган мансабдорлар ушланди
Мирзаобод туманида кўчаларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.
Текширув натижасида, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни жорий таъмирлашда ишларни сифатсиз амалга ошириш орқали 307 млн сўм ҳамда ҳисоботларга ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 143 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.