Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Effect.uz суриштируви. Бензин «заправкалар»да вазият қандай?
Аҳоли талабига кўра, Effect.uz жамоаси АЁҚШлардаги ҳолатни ўрганишни бошлади.
Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ ортда қолди, кунлар исишни бошлади. Аммо ушбу аёзли кунлар мамлакатда кўплаб камчиликлар борлигини яққол кўрсатиб қўйди.
Энергетика тизимимизда катта “ғовак” борлиги кўриниб қолди. Тизимдаги камчиликлар туфайли бир нечта “катта”лар ишдан бўшатилди. Ҳукумат томонидан фавқулодда қарорлар қабул қилинди, қилинмоқда...
Ана энди асосий мавзуга ўтсак, куз-қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрилмагани ортидан Ўзбекистондаги барча метан “заправкалар” ишдан чиқди. Унинг ўрнига аҳолига муқобил вариант сифатида бензиндан фойдаланиш тавсия этилди.
Бунинг ортидан АЁҚШларда табиийки турнақатор навбатлар юзага келмоқда ва ҳаттоки ҳайдовчилар ўртасида муштлашувлар ҳам бўлаётганини ижтимоий тармоқларда кузатиб турибмиз.
Аҳоли талабига кўра, Effect.uz жамоаси АЁҚШлардаги ҳолатни ўрганишни бошлади. Ўрганиш ишлари “Ўзбекнефтегаз”га қарашли “UNG Petro” Қорасув-73 АЁҚШдан бошланди.
Ўрганиш ишлари давомида ҳозирда харидоргир ва дефицит бўлаётган АИ-80 маркали бензини ҳайдовчиларга узлуксиз етказиб берилаётганига гувоҳ бўлдик. Шунингдек, ушбу “заправка”да АИ-92, АИ-95 ва дизель ёқилғилари мавжуд.
АЁҚШда катта оператор лавозимида фаолият олиб бораётган Аъзам Якубов “заправка” 24/7 режимида ишлаётганини маълум қилди.
Фото: Аъзам Якубов / UNG Petro катта оператори
“Кунлар совуқ бўлишига қарамасдан ходимларимиз яхши ишлаб беришяпти, АИ-80 маркали бензинимиз бор, “заправка”да турнақатор навбатлар юзага келишига қарамасдан халққа узлуксиз хизмат қиляпмиз. Мижозларимизга қулайлик туғдириш мақсадида уларга кофе ва иссиқ чой тарқатилмоқда”, — дейди катта оператор.
(Фото. “UNG Petro” томонидан ташкил қилинган исиниш хонаси)
Шунингдек, АЁҚШ раҳбарияти ташаббуси билан исиниш хоналари ташкил қилинган. Бу эса навбатда турган ҳайдовчиларга анча қулайлик яратмоқда. Effect.uz жамоаси АЁҚШлардаги вазиятни ўрганишни давом этади...

(Фото. “UNG Petro” томонидан ташкил қилинган исиниш хонаси)