Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Тарихий воқеа! Сурхондарёнинг 13 та туманида янги ҳокимлар иш бошлади
Сурхон диёрига яқинда ҳоким бўлиб қайтган Улуғбек Қосимов барча туман ҳокимларини ёппасига ишдан бўшатиб, улар ўрнига собиқ ҳамкасблари ва юқори лавозимда ишловчи амалдорларни олиб келди.

25 январь куни Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида, хусусан Ангор, Бандихон, Бойсун, Денов, Жарқўрғон, Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Термиз, Узун, Шеробод ва Шўрчи туманлари Халқ депутатлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вилоят матбуот хизмати.
Туман Кенгашлари сессияси ишида Президент Админстрацияси масъуллари, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, депутатлар, вилоят ва туманлар ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Ўтказилган навбатдан ташқари сессияларда ташкилий масала кўрилиб, қуйидаги туманларга:
Ангор туманига Мардонов Қосим Эсонович;
Бандихон туманига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович;
Бойсун туманига Шукуров Бохадир Шотураевич;
Денов туманига Аброров Илхом Ибрахимович;
Жарқўрғон туманига Авазов Элъмурод Рўзимуродович;
Қизириқ туманига Ражабов Шерзод Абдимуратович;
Музработ туманига Исмаилов Абдурашид Ҳудаярович;
Олтинсой туманига Махматраемов Бахром Омонович;
Сариосиё туманига Донаев Абдуқодир Ҳайдарович;
Термиз туманига Назаров Шухрат Худайбердиевич;
Узун туманига Бозоров Хабибулла Шерданакулович;
Шеробод туманига Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович;
Шўрчи туманига Зокиров Улуғбек Хуррамович ҳоким этиб тасдиқланди.
“Янги тасдиқланган ҳокимлар атрофида бирлашиб, ҳар бир туман ўзининг ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича белгилаб олинган дастурлари ижросини таъминлаш йўлида бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозимлиги айтиб ўтилди”, — дейилади хабарда.



