Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Сенсация! Сурхондарёда яна икки нафар ҳоким лавозимидан озод этилди
Ишдан бўшатилган амалдорлар ўрнини Ҳисоб палатасининг шўъба мудири ва Денов тумани ҳокими эгаллади.
.jpg)
Сурхондарё вилоятида барча туман ҳокимлари алмаштирилди, вилоятнинг янги ҳокими Улуғбек Қосимов "чириб" қолган дарахтлар ўрнига янги "ниҳоллар" экди. Халқ депутатлари Бандихон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Ўткир Чориев вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович тасдиқланди.
Маълумот ўрнида, Абдумалик Алламуродов 1977 йил 17 апрелда Термиз туманида туғилган. 1998 йил Термиз давлат университетини, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи, ҳуқуқшунос.
А.Алламуродов 2000-2022 йилларда Адлия, Прокуратура, Ички ишлар органлари, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Шеробод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Давлатов Зиядулла Ўроқович вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Халилов Зайнобиддин Жалолитдинович тасдиқланди.
Зайнобиддин Халилов 1973 йил 19 июнда Сариосиё туманида туғилган. 1995 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, 2006 йил Термиз давлат университетини тугатган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги гидротехника қурилиши, иқтисодчи. З.Халилов 2006-2022 йилларда монополия, қурилиш вазирлиги, рақобат қўмитаси, ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Ҳисоб палатасининг шўъба мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.



