Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Йўқотадиган ҳассамиз ҳам, йўқотишга ҳаққимиз ҳам йўқ!» — Алишер Қодиров
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи бошқа вақтга қолдирилди. Ташриф давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган эди. Хусусан Қирғизистонга Россия президенти Владимир Путин келиши кутилаётганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” ДП МК раиси Алишер Қодиров Президентнинг ташрифи кечиктирилгани тўғри қарор бўлганини айтди.
“Тараққиётчи халқпарвар жадидчилар - томон танлашда адашганлари, умрларига зомин бўлибгина қолмай, халқимизни тараққиётдан камида 100 йил орқага отиб юборган…
Йўқотадиган ҳассамиз ҳам, йўқотишга ҳаққимиз ҳам йўқ! Фитна - фасодлар ичимиздан зарар бермаса, ташқи босимларга иммунитет етарли. Бишкекка ташрифни кечиктирилиши жуда тўғри қарор”, — деб ёзди депутат ўзининг Telegram каналида.