Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Олтинсой ва Бойсун туманларига ҳоким тайинланди
Улуғбек Қосимов эски ҳокимларни ишдан бўшатишда давом этмоқда.
.jpg)
Сурхондарё вилоятида ҳокимлар тайинлови давом этмоқда. Бу сафар Олтинсой ва Бойсун туманларига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Халқ депутатлари Олтинсой тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.
Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Алишер Джумаев вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Махматраемов Бахром Омонович тасдиқланди.
Бахром Махматраемов 1974 йил 7 июнда Денов туманида туғилган. 2000 йил Термиз давлат университети, 2006 йил Банк-молия академиясини тугатган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги автотранспорт корхоналари менежери, солиқлар ва солиққа тортиш.
Бахром Махматраемов 1996-2021 йилларда Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2021 йилдан буён Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Бойсун туманида ҳам бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Асқарали Жўраев ишдан бўшатилди. Туман ҳокими лавозимига Шукуров Бохадир Шотураевич тасдиқланди.
Бохадир Шукуров — 1973 йил 1 январда Бойсун туманида туғилган. 1995 йил Тошкент давлат университети, 2004 йил Тошкент давлат юридик институти, 2006 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги физик, ҳуқуқшунос.
Б.Шукуров 1994-2022 йилларда Экология давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Олий Мажлис Сенатида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Вазирлар Маҳкамасининг Экологик назорат бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.



