Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 56

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 59

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 135

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 222

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 247

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 225

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 353

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 324

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

20:10 / 2023-01-25 451 0 Сиёсат

Сурхоннинг яна иккита туманига ҳоким тайинланди

Қосимов Сариосиё туманини яна бир собиқ ҳамкасбига ишониб топширди, Деновга эса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Илхом Аброров ҳоким этиб тайинланди.

world-news

Бугун Сурхондарё вилоятида тайинловлар куни бўлди, яқинда вилоят ҳокими этиб тайинланган Улуғбек Қосимов “эски тизим”да ишлаган туман ҳокимларини ишдан бўшатиб, улар ўрнига янгисини тайинламоқда.  

 Хусусан, 5 та туманга ҳоким тайинлангандан кейин Денов ва Сариосиёга янги ҳокимлар тайинланди.  Халқ депутатлари Денов тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.  

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдумалик Алламуродов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Аброров Илхом Ибрахимович тасдиқланди. 

Илхом Аброров 1971 йил 3 июлда Денов туманида туғилган. 1995 йил Тожикистон давлат университети, 2008 йил Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби, давлат ва жамият қурилиши.

И.Аброров 1997-2020 йилларда маҳаллий ҳокимликлар ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида турли лавозимларда фаолият юритган. 2020 йилдан буён Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Сариосиё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ҳам тайинлов масаласи муҳокама қилинди. 

Сессияда шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Абдисалом Хўжақулов вазифасидан озод этилди. Туман ҳокими лавозимига Донаев Абдуқодир Ҳайдарович тасдиқланди. 

Абдуқодир Донаев 1981 йил 8 августда Музработ туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.

А.Донаев 2005-2022 йилларда Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Тошкент шаҳар Яшнобод тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш